“Толибон” Маршал Дўстумнинг ўғлини асирга олгани айтилмоқда
Олам
−
13 Август 2021
25307“Толибон” Афғонистондаги энг обрўли шахслардан бири асли ўзбек Маршал Абдул Рашид Дўстумнинг ўғлини асирга олгани ҳақида хабарлар тарқалмоқда. “Спутник” нашрига кўра, ушбу хабарни “Толибон” тарафдори бўлган ижтимоий тармоқлар фойдаланувчилари тарқатмоқда.
Қайд этилишича, у қолган аскарлар билан бирга Жузжон вилояти маркази Шибирғон шаҳри аэропортида таслим бўлган. Бироқ расмий ОАВ ва идоралар бу маълумотни тасдиқламаяпти. Уларга кўра, кичик Дўстум ҳалигача вилоятнинг бошқа жойларида толибларга қарши курашмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Маршал Дўстум яқинда Туркиядан қайтди. У саломатлиги ёмонлашгани туфайли Афғонистонни бир муддат тарк этган эди. Маршалнинг келишига толиблар унинг уйини ёқиб юборишга ҳам улгурган.
Шу ўринда қайд этиш керакки, Дўстум жорий йилнинг 11 август куни мамлакат шимолида толиблар мағлуб бўлишини айтган. Афғонистон қўмондони шимол аҳолиси жангариларга қарши кўтарилишини қўшимча қилган.
LiveБарчаси