Маршал Абдул Рашид Дўстум Афғонистонга қайтди
Олам
−
05 Август 2021
22281Кеча, 4 август куни Афғонистондаги энг обрўли шахслардан бири асли ўзбек Маршал Абдул Рашид Дўстум мамлакатга қайди. Бу ҳақда “Tolo News” Миллий ярашув кенгаши раҳбари ўринбосари Бабар Фарахмандга таяниб хабар берди.
Маршал Дўстум июнь ойидан бери Туркияда даволанаётганди. У мамлакатни тарк этгунча Жузжон ва бир нечта қўшни вилоятларда жанг ҳаракатларини бошқариб турганди. Маршал Афғонистонга қайтиши билан яна жангларни бошқаришини айтганди.
Эслатиб ўтамиз, Абдул Рашид Дўстум қандли диабет хасталиги туфайли коронавирусдан қийналиб, профессионал даволанишга эҳтиёж сезган ва шу туфайли Афғонистонни тарк этгани айтилганди.
Шунингдек, у “Толибон” билан жангларда яралангани ҳам айтилганди.
LiveБарчаси