“Толибон” хорижликлар Афғонистонда қанча қурол колдириб кетганини очиқлади

Олам

image

Афғонистонда ҳокимиятни қўлга олган “Толибон” ҳаракати ўтган ёзда хорижий қўшинларнинг мамлакатдан олиб чиқиб кетилиши натижасида 300 мингдан ортиқ енгил қурол, 26 минг оғир қурол ва 61 мингга яқин ҳарбий техникани қўлга киритган. Бу ҳақда “Толибон” Мудофаа вазирлиги сафларини тозалаш комиссияси раҳбари Латифулла Ҳакимий маълум қилди. Бу ҳақда “Al Jazeera” телеканали хабар берди.

Унинг аниқлик киритишича, “Толибон” Афғонистондан чиқиб кетаётган хорижий ҳарбийлар томонидан бузиб кетилган 80 та вертолёт ва жанговар самолётларнинг ярмини таъмирлашга муваффақ бўлган. Ҳакимий, шунингдек, “Толибон” ўтган йил август ойида ағдарилган ва Афғонистонни тарк этган Афғонистон хавфсизлик кучларига амнистия беришга тайёрлигини айтди.

Аввалроқ “Толибон” ўз армияси сонини 150 минг кишига етказиш ниятида эканини маълум қилганди. Бу ҳар қайси Марказий Осиё давлатининг армиясидан кўп.

Ижтимоий тармоқлардаги хабарларга кўра, радикал ҳаракат жангарилари тоғларда Миллий қаршилик фронти бўлинмаларига қарши амалиётлар учун аллақачон ҳужумкор вертолётлардан фойдаланмоқда. Бундан ташқари, ўтган йилнинг ноябрь ойида ИШИД Хуросон террорчилари қўлга киритганида, “Толибон” Қобулдаги ҳарбий госпитал томига вертолётлардан муваффақиятли қўнган.


Мақола муаллифи

Теглар

Толибон

Баҳолаганлар

497

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг