“Толибон” делегацияси Ўзбекистонга қараб отланди

Олам

image

Афғонистондаги “Толибон” муваққат ҳукуматининг бош вазир ўринбосари Мулла Абдулғани Бародар раҳбарлигидаги делегация бугун, 22 февраль куни Қобулдан Тошкентга йўл олди. Бу ҳақда “Ariana News” хабар берди.

Собиқ Афғонистон ва “Толибон” сиёсатида қандай фарқлар бор? north_east

Собиқ Афғонистон ва “Толибон” сиёсатида қандай фарқлар бор?

Икки кунлик ташрифдан Афғонистон ва Ўзбекистон ўртасидаги сиёсий, иқтисодий, савдо ва транзит алоқаларни кенгайтириш, шунингдек, Афғонистонга ўзбек инвестициясини жалб қилиш кўзда тутилган.

Бародар бошчилигидаги делегация таркибига қуйидагилар киритилган:

  • Ҳидоятуллоҳ Бадрий – фойдали қазилмалар ва нефть вазири;
  • Ҳамидуллоҳ Охунзода – транспорт ва авиация вазири;
  • Нуриддин Азизий – саноат ва савдо вазири;
  • Атоуллоҳ Оморий – қишлоқ хўжалиги, суғориш ва чорвачилик вазири;
  • Нур Аҳмад Оға – Da Afghanistan Bank президенти;
  • Абдул Матин Саид – молия вазирининг даромад ва божхона ишлари бўйича ўринбосари.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг октябрь ойида Афғонистондаги “Толибон” муваққат ҳукуматининг ҳидоят, ҳаж ва вақфлар вазирлигининг расмий таклифига биноан Ўзбекистон диний уламолари делегацияси Қобулга борганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Афғонистон Тошкент Толибон Мулла Абдулғани Бародар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг