“Толибон” БМТ маърузачисининг Афғонистонга киришини тақиқлади

Олам

image

Афғонистондаги “Толибон” муваққат ҳукуматининг расмий вакили Забиҳуллоҳ Мужоҳид БМТнинг Афғонистондаги инсон ҳуқуқлари бўйича махсус маърузачиси Ричард Беннеттни мамлакатдаги вазият ҳақида тарғибот ва маълумотларни бузиб кўрсатишда айблади ва бундан буён унинг Афғонистонга киришини тақиқлади. Бу ҳақда “ТoloNеws” хабар берди

“Жаноб Беннетнинг Афғонистонга саёҳати тақиқланган, чунки у Афғонистонда ташвиқот олиб бориш учун тайинланган. У биз ишонадиган одам эмас. Энди унинг бу ерга келишига рухсат берилмайди. У майда муаммоларни бўрттириб, халқаро ҳамжамиятга тарқатди”, деди Забиҳуллоҳ Мужоҳид.    

Сиёсий таҳлилчи Фазал Раҳмон Орининг сўзларига кўра, Беннетт амалдаги ҳукуматнинг қонунийлигини ҳурмат қилмаган ва унга хилоф ишларни амалга оширган.

Маълумот учун, Ричард Беннет 2022 йилнинг апрелидан бери БМТнинг Афғонистон бўйича махсус маърузачиси бўлиб ишлаган. У ўз ҳисоботларида мамлакатда инсон ҳуқуқларининг бузилиши, жумладан, афғон аёллари ҳуқуқларининг поймол этилишини бир неча бор таъкидлаган.

Эслатиб ўтамиз, ўтган ойда Афғонистонда ҳокимиятни назорат қилаётган “Толибон” ҳаракати аёл афғон спортчиларининг мамлакат Олимпия терма жамоасидаги иштирокини тан олмаслигини айтганди.  

Зебо Туробжонова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Толибон БМТ

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made