“Толибон” беш нафар бола ўғриларини қатл этди
Олам
−
13 Сентябрь 2021
15765“Толибон” ҳаракати хавфсизлик хизмати Мозори-Шариф шаҳрида болаларни ўғирлаш билан шуғулланган гуруҳни йўқ қилганини эълон қилди. Бу ҳақда “Aamaj News” хабар берган.
Таъкидланишича, “Толибон” бу махсус операцияни бугун, 13 сентябрга ўтар кечаси ўтказган. Унда, шунингдек тўрт нафар вояга етмаган бола озод қилинган.
Толибларнинг сўзларига кўра, одам ўғирлаш тўдасида тўрт нафар афғон эркак ва бир нафар ўзбек аёл бўлган. Уларнинг ҳаммаси ўлдирилган.
Қайд этилишича, 13 сентябрга ўтар кечаси Афғонистоннинг бир нечта интернет оммавий ахборот воситалари Мозори-Шарифда йирик тўқнашув содир бўлгани ҳақида хабар берган.
Журналистларнинг фикрича, бу “Толибон” ва бошқа жангарилар ўртасидаги жанг ёки толибларнинг ўзлари ўртасида қуролли тўқнашув бўлиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, АҚШ тарихида энг узоқ – 20 йил давом этган ҳарбий операция жорий йилнинг 31 август куни якунланди. Аҳамиятлиси, америкаликлар мамлакатни тарк этишга улгурмасидан жорий йилнинг 15 август куни "Толибон" ҳаракати Афғонистонда ҳокимиятни эгаллади.
Президент Ашраф Ғани бошлиқ АҚШ этовидаги ҳукумат ағдарилди. Президент Ғани мамлакатдан қочиб кетди. Ҳозирда Афғонистонда "Толибон" билан фақатгина Миллий қаршилик фронти курашмоқда. Толиблар қаршилик кучларининг маркази бўлган Панжшер вилоятига ҳам кириб боришди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь