“Толибон” Ашраф Ғани давридаги ҳарбийларни ҳам армиясига қўшмоқчи

Олам

image
0:00
0:00
download

2021 йил августида Афғонистонда ҳокимиятни қўлга олган “Толибон” ҳаракати ўзининг янги армиясига аввалги тузум қўшинларида хизмат қилган ҳарбийларни қабул қилмоқчи. Бу ҳақда Покистоннинг “The Nation” газетасига асосланиб хабар берилган.  

“Биз бу собиқ ҳарбийларни армиямизда хизмат қилиш учун танлаш босқичидамиз”, деган “Толибон” томонидан тузилган “Тасфийе ас-Саф” комиссияси раҳбари Латифулла Ҳакимий.

Унга кўра, “Толибон” томонидан яратилган янги армия Афғонистонда АҚШ армияси томонидан қолдирилган қурол ва ҳарбий техникадан фойдаланади.

“Америкаликлар кетиши вақтида ташлаб кетилган 80 дан ортиқ вертолёт ва самолётларнинг ярмидан кўпини аллақачон таъмирладик. Бизнинг ҳарбий ўлжаларимиз 300 минг ўқ отиш қуроли, 26 минг оғир қурол ва 61 минг ҳарбий техникадан иборат эди”, деган Ҳакимий.

Афғонистон муваққат ҳукумати Мудофаа вазирлиги Матбуот котиби Энаятулла Хаваризмий 150 минг кишилик янги афғон армиясини яратиш режалари ҳақида гапирганди.

ОАВ хабарларига кўра, “Толибон” ҳокимиятни қўлга киритгач, 120 минг қочқин орасида кўплаб собиқ аскарлар Афғонистонни тарк этган. БМТ маълумотларига кўра, сўнгги беш ой ичида мамлакатда 100 дан ортиқ собиқ ҳарбий хизматчи ўлдирилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Афғонистон армия

Баҳолаганлар

153

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг