“Толибон” АҚШнинг собиқ базасида йирик ҳарбий парад ўтказди
Олам
−
14 Август
8089Бугун, 14 август куни “Толибон” Афғонистондаги АҚШнинг собиқ ҳарбий-ҳаво базасида ҳокимиятга қайтганининг уч йиллигини нишонлади. Бу ҳақда “The Starits Times” хабар берди.
“Толибон” қуролли кучлари совет давридан қолган танклар ва артиллерия қуролларини АҚШнинг Баграмдаги собиқ ҳарбий базаси орқали олиб ўтган. У ерда парад ва нутқлар учун йиғилган юзлаб одамлар орасида Хитой ва Эрон дипломатлари ҳам бўлган.
Собиқ Баграм базаси бир вақтлар 20 йил давомида “Толибон”га қарши АҚШ бошчилигидаги операциялар учун асос бўлиб хизмат қилган.
Парадда АҚШда ишлаб чиқарилган бронетранспортёрлар, вертолёт ва қирувчи самолётлар ҳам олиб ўтилган. “Толибон” кучлари 2021 йилнинг 15 августида пойтахтни эгаллаб олди. Юбилей афғон календарида бир кун олдин нишонланади.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг июнь ойида “Толибон” аёлларни БМТ мажлисларидан четлаштиришни талаб қилгани хабар қилинганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь