“Толибон” Афғонистоннинг 10 нафар ҳарбийсини ўлдирди

Олам

image

Aфғонистоннинг шимоли-шарқида “Толибон”ларнинг қилган ҳужуми оқибатида мамлакат хавфсизлик кучларининг 10 нафар ҳарбийси ҳалок бўлди, 17 нафари эса изсиз ғойиб бўлди. Бу ҳақда “Ariana News” телеканали хабар бермоқда.

Телеканал маълумотларига кўра, “Толибон” ҳаракати бугун, 28 март куни эрталаб Бадахшон вилоятига ҳужум қилган. Вилоят кенгаши аъзоси Aҳмад Жавид Мужаддодийнинг айтишича, жангарилар Журм туманидаги тўртта полиция постини эгаллаб олган. Ўн нафар ҳарбий ўлдирилган, уч нафари яраланган. Яна 17 нафар хавфсизлик хизмати ходимлари бедарак йўқолган.

Бундан ташқари, толиблар Ямган туманини ҳам эгаллаб олган.

Аввалроқ, “Толибон” ҳаракати Aфғонистон ҳукумати томонидан тузилган делегация билан музокара олиб боришни рад этгани ҳақида маълум қилган эдик.


Мақола муаллифи

Теглар

Афғонистон Толибон

Баҳолаганлар

182

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг