“Толибон” Афғонистондаги маҳаллий раҳбарлардан бирига суиқасд уюштирди
Олам
−
15 Сентябрь 2020 8016 1 дақиқа
“Толибон” жангарилари Афғонистоннинг Логар вилояти туманларидан бирининг маҳаллий маъмурияти раҳбарига суиқасд уюштирди. Бу ҳақда “Анадолу” хабар бермоқда.
Бир гуруҳ қуролли жангарилар Бараки тумани маъмурияти раҳбари Барак Аҳмед Вейис Абдулраҳимзайнинг уйига ҳужум қилди.
Ҳужумда маъмурият раҳбарининг укаси ва унинг қўриқчиларидан бири ҳалок бўлган. Ҳужум амалга оширилган вақтда Абдулраҳимзайнинг ўзи уйда бўлмаган.
Ҳодиса юзасидан толиблар ҳозирча изоҳ бермади.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь