“Толибон” Афғонистонда мунтазам армия тузмоқчи

Олам 5766
image

“Толибон” ҳаракти яқин келажакда Афғонистонда доимий армия тузиш имкониятини кўриб чиқмоқчи. Бу ҳақда мамлакат Қуролли Кучлари штаби бошлиғи Қори Фасиҳуддин маълум қилди.

“Толибон” вакилининг айтишича, жангарилар Aфғонистон ҳудудида фуқаролар уруши бошланишига йўл қўймайди. Унинг таъкидлашича, армия тузилиши қаршилик фронти ва этник бирдамлик тамойилларини қўллаб -қувватлайдиган тартибсизликларни енгади.

Фасиҳуддиннинг “Толибон” исёнчилар мамлакат хавфсизлигини бузишига ва “ерни афғонлар қони билан бўяшига” йўл қўймаслигини таъкидлади. Унга кўра, Aфғонистонда доимий армия тузишдан ташқари, фуқароларни мамлакат мудофаасига тайёрлайдиган ҳарбий тизимни ишлаб чиқиш бўйича музокаралар олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, АҚШ ҳарбийлари Афғонистонда 20 йил давом этган ҳарбий миссияни жорий йилнинг 31 август куни тўлиқ якунлади. Бироқ, америкаликлар афғон диёрини тарк этишни якунламасидан 15 август куни мамлакатда ҳокимият алмашди. “Толибон” Ашраф Ғани ҳукуматини ағдарди. Президент Ғани истеъфога чиқиб, мамлакатни тарк этди.

Қайд этиш керакки, АҚШни ҳолдан тойдирган Афғонистондаги кампанияни Кичик Жорж Буш, Барак Обама ва Дональд Трамп каби Президентлар якунлай олмади. Фақат Президент Байден даврига келиб Афғонистондан мамлакат қўшинлари олиб чиқиб кетилди.

Диёра Абдураҳмoнова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 91
Рейтинг: 2.9
Теглар
t
×