“Толибон” Афғонистон шарқига ҳужум уюштирди

Олам 4972
image

Кеча, 10 сентябрь куни Афғонистон шарқида "Толибон" ҳаракати жангарилари томонидан уюштирилган ҳужумда ўн олти нафар аскар ва полициячи ҳалок бўлди. Бу ҳақда "Sputnik" маълумот берди

Жангарилар Нангарҳар вилоятининг Хогьяни туманидаги хавфсизлик пунктларига ҳужум қилди. Ўлганлардан ташқари, ярадорлар ҳам бор, қурбонлар сони аниқланмаган. 

"Толибон" ҳужумлари 12 сентябрь куни Доҳада ўтказилиши режалаштирилган афғонлараро тинчлик музокаралари олдидан амалга оширилмоқда. "Толибон" раҳбарияти аъзоси Абдул Ғани Барадар ва "Толибон" ҳаракати делегацияси вакиллари аллақачон Қатар пойтахтига етиб борган.

Маълумот учун, Афғонлараро тинчлик музокаралари жорий йилнинг 12 сентябрь куни Қатар пойтахти Доҳада бошланади.

Аввалроқ, Афғонистон Ҳукумати ва “Толибон” ҳаракати ўртасида музокараларни бошлаш учун 5 минг нафар толиб озод қилингани ҳақида хабар берган эдик.

 Жорий йилнинг 29 февраль куни Қатарнинг Доҳа шаҳрида Америка Қўшма Штатлари ва "Толибон" ҳаракати ўртасида тинчлик сулҳи имзоланди.

Имзоланган тинчлик шартномасига кўра, АҚШ Афғонистонда қўшинлар сонини 135 кун ичида 12 мингдан 8,6 минг кишигача камайтириш мажбуриятини олди. Агар “Толибон” мамлакатда ҳудкушликларни мутлақо тўхтатса, америкаликлар ўз ҳарбийлари ва НАТО кучларини 14 ой давомида олиб чиқишда давом этади. Ушбу ҳаракатлар эвазига толиблар АҚШ ва бошқа давлатларга ҳужум қилиш учун Афғонистон ҳудудидан фойдаланишни тўхтатиши керак.

Рушанабону Султонова

.
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 158
Рейтинг: 3
t
×