“Толибон” ҳайитда аёлларга кўчага чиқишни ман қилди
Олам
−
20 Апрель 2023
7345Афғонистондаги “Толибон” муввақат ҳукумати мамлакатнинг Таҳор ва Бағлон вилоятларида Рамазон ҳайити вақтида аёлларни кўчага чиқишини тақиқлади. Бу ҳақда “Hasht-e Subh Daily” нашри хабар берди.
“Толибон”нинг мазкур вилоятлардаги Ҳимоя, Ҳаж ва Вақф раҳбарияти имом-хатиб ва воизларга мактуб йўллаб, ҳайитда ваъз қилишда ҳаракат етакчиси Ҳайбатуллоҳ Оҳундзода номидан фойдаланишни буюрган.
Мактубда “Толибон” етакчисининг табрикномаси ҳам ҳайит намози хутбасига қўшимча сифатида ўқилиши лозимлиги қайд этилган.
Шуниндек, одамларга Рамазон ҳайити кунларида қайғуга сабаб бўладиган мотам учун марҳумларнинг уйларига боришдан ҳам тийилиши кераклигини айтган.
“Одамларга тухум уриш, товуқ уриш каби ноқонуний ўйинлардан воз кечиш тавсия қилинсин”, дея ёзилган мактубда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь