Токиодаги Олимпия ўйинлари томошабинларсиз ўтказилиши мумкин 

Олам

image
0:00
0:00
download

Япония пойтахти Токиода коронавирус туфайли фавқулодда режим жорий этилса, Олимпия ўйинлари томошабинларсиз ўтказилиши мумкин. Бу ҳақда Япония Бош вазири Йошиҳиде Суга маълум қилган.  

“Фавқулодда режим юзага келса, Олимпиада томошабинларсиз ўтиши мумкин. Ўйлайманки, биз ҳозирда хавфсизликка устувор аҳамият беряпмиз”, деган Суга. 

Таъкидланишича, бугун, 21 июндан бошлаб Токио фавқулодда режимни коронавирус тарқалишига қарши кучайтирилган чоралар режимига алмаштирган. ОАВ маълумотларига кўра, Япониянинг 43 фоиз аҳолиси Токиода Олимпиада ўтказилишига қарши. Шунингдек, ўйинларнинг бекор қилиниши мамлакат шифокорлари касаба уюшмаси томонидан талаб қилинган. Мамлакат расмийлари мусобақа белгиланган муддатда ўтказилишини бир неча бор таъкидлаган. 

Сўнгги маълумотларга кўра, Японияда коронавирус пандемияси пайтида 13 мингдан ортиқ одам вафот этган. 

Маълумот ўрнида, Олимпия ўйинлари Япония пойтахтида 2020 йил 24 июлдан 9 августгача ўтказилиши керак эди, аммо коронавирус пандемияси туфайли мусобақалар бир йилга қолдирилганди. Касаллик тарқалиш хавфи туфайли Олимпиада мусобақаларини чет эллик томошабинларсиз ўтказишга қарор қилинган.


Мақола муаллифи

Теглар

Олимпиада Токио

Баҳолаганлар

18

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг