Токио Россия ва Хитой делегациясининг КХДРга борганини диққат билан кузатди
Олам
−
28 Июль 2023
7167Япония ҳукумати кеча, 27 июль куни Пхеньянда ўтказилган тантаналарда Россия ва Хитой делегацияларининг иштироки ҳақида маълумот йиғмоқда. Бу ҳақда бугун, 28 июль куни Токиодаги матбуот анжуманида Вазирлар Маҳкамаси Бош котиби Хироказу Мацуно маълум қилди.
“Биз Шимолий Кореянинг ҳарбий сиёсати, жумладан унинг Хитой ва Россия билан ҳамкорлиги ҳақидаги барча маълумотларни катта қизиқиш билан кузатамиз ва таҳлил қиламиз”, деган у журналистларнинг Россия ва Хитой делегацияларининг Шимол Кореяга боришига изоҳ берар экан.
Япония Вазирлар Маҳкамаси бош котибининг сўзларига кўра, Пхеньян ўз ҳарбий салоҳиятини изчил мустаҳкамламоқчилигини намойиш этмоқда.
“Шу муносабат билан Япония АҚШ ва Жанубий Корея билан ҳамкорликда вазиятни диққат билан кузатиб бориш ниятида”, дейди Мацуно.
Эслатиб ўтамиз, кеча, 27 июль куни Пхеньянда Корея уруши тугаганининг 70 йиллиги муносабати билан байрам тадбирлари ва ҳарбий парад бўлиб ўтганди. Байрамларда Россия Мудофаа вазири Сергей Шойгу бошчилигидаги Россия делегацияси ва Хитойдан Бутунхитой халқ вакиллари кенгаши Доимий қўмитаси раҳбари ўринбосари Ли Хончжонг бошчилигидаги делегациялар иштирок этди.
LiveБарчаси