Токио Олимпиадасида ўзбекистонлик курашчи АҚШ номидан иштирок этади
Спорт
−
30 Июль 2021
37642Жорий йилнинг 1 август куни Олимпия ўйинларида юнон-рим кураши бўйича баҳсларга старт берилади.
Шу куни мусобақада АҚШ номидан асли ўзбекистонлик Илдар Ҳафизов иштирок этади.
Ҳафизов 1988 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. 2007 йилда Осиё чемпионатининг бронза медали совриндори бўлган. 2008 йилда у Пекиндаги Олимпия ўйинларида қатнашиб, 10-поғонани банд қилган. 2011 йилда Осиё чемпионатининг финалига қадар етиб бориб, мусобақанинг кумуш медаль совриндорига айланган. Жаҳон чемпионатидаги энг яхши натижаси эса 5-ўрин ҳисобланади.
Океанортида эса 2017 йилда АҚШ чемпионлигини қўлга киритган ва ҳозирда “US Army WCAP” спорт клубида машғулотлар олиб боради.
Маълумот ўрнида, Токиода ушбу вазн тоифасида Ўзбекистон шарафини Элмурод Тасмуродов ҳимоя қилади. У 2016 йилги Рио Олимпиадасининг бронза медалига эга чиққан, шунингдек, Осиё чемпионатларида 5 марта олтин ва 2 бор кумуш медалга сазовор бўлган. Жаҳон чемпионатларида эса 2 бронза ва бир кумуш медални қўлга киритган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь