Токио Олимпиадасида коронавирус аниқланадиган спортчилар махсус меҳмонхонага жойлаштирилади
Олам
−
12 Апрель 2021
2021Токио Олимпиадаси ташкилотчилари коронавирус аниқланадиган спортчилар учун 300 хонадан иборат меҳмонхона тайёрлашни режалаштирмоқда. Бу ҳақда "Интерфакс" ёзмоқда.
Таъкидланишича, ўйинларнинг ташкилий қўмитаси Олимпия шаҳарчасидан бир неча километр узоқликда жойлашган, эҳтимол бир неча миллион долларга тушадиган бутун меҳмонхонани захирага олишни режалаштирмоқда.
Ўйинлар давомида коронавирус аниқланадиган барча спортчилар ва делегациялар аъзолари ўн кун давомида карантинда бўлади ва 24 соат тиббий ёрдам олади.
Спортчилар ҳар 4 кунда коронавирусга тест топширади. Олимпиададаги карантин ва тест олиш бўйича қўшимча тавсиялар кейинроқ эълон қилинади.
Маълумот ўрнида, Токиодаги Олимпия ва Паралимпия ўйинлари 2020 йилнинг ёзида бўлиб ўтиши керак эди, аммо пандемия сабабли улар 2021 йилга қолдирилди.
Энди Олимпиада жорий йил 23 июлдан 8 августгача, Паралимпиада 24 августдан 5 сентябргача бўлиб ўтади.
LiveБарчаси