Токио Олимпиадаси яна қолдирилиши мумкин
Спорт
−
16 Июнь 2020
5279Токио Олимпия ўйинлари ташкилий қўмитаси директори Харуюки Такахаси Олимпиада яна кечиктирилиши мумкинлигини маълум қилди.
Япония пойтахтида Олимпия ва Паралимпия ўйинлари шу ёзда ўтказилиши керак эди, аммо коронавирус пандемияси туфайли бир йилга қолдирилди.
"Биринчидан, биз ўйинларни 2021 йилнинг ёзида ўтказишга ҳаракат қиламиз. Ўйинларни бекор қилишнинг олдини олиш жуда зарур. Бу Япония ва дунё иқтисодиётига катта зарба беради", деди Такахаси “Nikkan Sports News”га берган интервьюсида.
У, шунингдек, агар пандемия сабабли мусобақани ушбу муддат давомида ўтказиб бўлмайдиган бўлса, унда "Халқаро Олимпия қўмитаси билан кенгайтирилган ишларни олиб бориш" зарурлигини таъкидлади.
Нашрнинг таъкидлашича, ўйинларни яна қолдириш бир қатор муаммоларга дуч келиши мумкин. Бу 2022 йилга режалаштирилган Пекинда бўлиб ўтадиган Қишки Олимпиада ўйинлари, Сенегалдаги Ёшлар ўйинлари, шунингдек, Париждаги ёзги Олимпиада ўйинлари бўлиб, улар икки йил давомида сақланиб қолади. Мусобақалар вақтининг тиғизлашуви спортчи ва ташкилотчилар учун ҳам қатор қийинчиликлар олиб келади.
Аввалроқ, Япония ҳукумати ва Токио Олимпия ўйинлари ташкилий қўмитаси коронавируснинг глобал тарқалиши сабабли ўйинларнинг соддалаштирилган версиясини кўриб чиқаётгани ҳақида хабар берган эдик.
Маълумот ўрнида, Токио Олимпиадаси 2020 йил 24 июлдан 9 августгача ўтказилиши керак эди. Бироқ коронавирус пандемияси туфайли мусобақалар бир йилга қолдирилди ва 2021 йил 23 июлдан 8 августгача ўтказиладиган бўлди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь