Токио аҳолиси 14 миллионга етди

Олам

image

Япония пойтахти статистикасига кўра, Токио аҳолиси 14 миллионга етди. Бу ҳақда "Никкэй" газетаси хабар бермоқда.

Нашрнинг таъкидлашича, кўплаб университет ва компаниялар, шунингдек, бошқа ҳудудларга нисбатан юқори маош ёшларни Токиога жалб қилади. Коронавируснинг тарқалиши ҳам ушбу тенденцияни олдини ололмади.

Жорий йилнинг 1 апрель ҳолатига кўра, Токио аҳолиси 13,98 миллион кишини ташкил қилган эди. Шаҳар аҳолиси 1962 йилда жадал иқтисодий ўсиш даврида 10 миллионга етди. Тўрт йил ўтгач, пойтахт аҳолиси 11 миллионга етди. Аммо кейинги ўсиш даври 30 йилдан сўнг, 2000 йилда кузатилди.

Газетанинг таъкидлашича, масофадан туриб ишлашнинг фаол жорий этилиши ва коронавирус инфекциясининг энг кўп тарқалиши сабабли, йирик шаҳарларда яшашга қизиқиш ортиб бормоқда. Бу эса, ўз навбатида, уларнинг аҳолиси ўсишига таъсир кўрсатади.


Мақола муаллифи

Теглар

Япония Токио

Баҳолаганлар

75

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made