Токио-2020. Ўзбекистон иккинчи бронза медални қўлга киритди

Спорт

image

Бугун, 28 август куни Токио-2020 Паралимпия ўйинларида Элбек Султонов бронза медалига сазовор бўлди.

Пара-енгил атлетиканинг F12 тоифасида ядро улоқтириш баҳсларида иштирок этган Султонов Ўзбекистонга иккинчи бронза медални олиб келди. 

Унинг дастлабки уринишда қайд этган 15,94 метр натижаси якунда шоҳсупага кўтарилишига замин яратди. Бу Султонов учун янги шахсий натижа бўлди. Ғолиблик жаҳон рекордини ўрнатган испаниялик Ким Лопесга (17,04) насиб этган бўлса, украиналик Роман Данилюк (16,53) кумуш медалга эга чиқди.

Шу тариқа, Ўзбекистон делегациясининг қўлга киритган медаллари сони: 3 та олтин, 1 та кумуш ҳамда 2 та бронзани ташкил этмоқда. 

Эслатиб ўтамиз, бугуннинг ўзида Ўзбекистон делегацияси 2 та олтин ҳам ютди. Пара-атлет Нозимахон Қаюмова ҳамда Моҳигул Ҳамдамова Паралимпия чемпиони бўлди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

151

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг