Токио-2020. Ўзбекистон иккинчи олтин медални қўлга киритди

Спорт

image

Токио-2020 Паралимпия ўйинларида ўзбекистонлик пара-атлет Нозимахон Қаюмова олтин медални қўлга киритди

Аёллар ўртасида пара-енгил атлетиканинг найза улоқтириш турида F13 классида Нозимахон Қаюмова олтин медални қўлга киритди. Ўзбекистонлик спортчи 42,59 метр натижа билан биринчи бўлди.

Маълумот ўрнида, Нозимахон Қаюмова Рио-2016 ёзги Паралимпия ўйинларида ҳам олтин медални қўлга киритган эди.

Эслатиб ўтамиз, Токио-2020 Паралимпия ўйинларида Ўзбекистонга биринчи олтин медални пара дзюдочи Учқун Қуронбоев олиб берганди. У финалда испаниялик Серхио Банон Ибаньесга қарши татамига чиқиб, “Golden Score”да рақибини мағлубиятга учратган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

590

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг