Токио-2020: Улуғбек Рашидов Ўзбекистонга биринчи олтин медални келтирди
Спорт
−
25 Июль 2021 10333 1 дақиқа
Ўзбекистонлик таэквондочи Улуғбек Рашидов Токио-2020 Олимпия ўйинларида олтин медаль соҳиби бўлди. У бироз аввал финал жангини ўтказди.
Улуғбек Рашидов амалдаги жаҳон чемпиони британиялик Бредли Синденга қарши даянга чиқди.
Ўта кескин ва муросасиз курашларга бой бўлган беллашувда ўзбекистонлик спортчи 34:29 ҳисобини қайд этди ва олтин медалга сазовор бўлди.
Эслатиб ўтамиз, Улуғбек Рашидов шу тариқа таеквондочилар орасида Олимпия ўйинларида медал қўлга киритган илк ўзбекистонликка айланди.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь