Токио-2020 тугади: Олимпиада байроғи Париж мерига топширилди

Олам

image

Халқаро Олимпия қўмитаси (ХОҚ) президенти Томас Бах Токио Олимпия ўйинларини ёпиқ, деб эълон қилди.

“XXXII ёзги Олимпия ўйинларини ёпиқ, деб эълон қиламан. Бутун дунё ёшларини уч йилдан сўнг Парижда йиғилишга чақираман”, дейди Бах.

ХОҚ президенти Томас Бах Олимпиада байроғини Париж мери Анн Идальгога топширди. 2024 йилги Олимпия ўйинлари Франция пойтахтида 26 июлдан 11 августга қадар бўлиб ўтади.

XXXII ёзги Олимпия ўйинларининг ёпилиш маросими Токиодаги Миллий стадионда томошабинларсиз ўтказилади.

Эслатиб ўтамиз, ушбу Олимпиадада Ўзбекистон вакиллари жами 5 та медаль (3 та олтин, 2 та бронза) қўлга киритди. Қайд этиш керакки, ушбу натижа Марказий Осиёда биринчи, Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги (МДҲ) доирасида эса иккинчи бўлди. 

Маълумот ўрнида, АҚШ вакиллари 39 та олтин, 41 та кумуш ва 33 та бронза билан биринчи ўринни қўлга киритди. Иккинчи ўринда эса 38-32-18 натижаси билан Хитой, учда эса 27-14-17 кўрсаткичи билан мезбон давлат — Япония бўлди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

301

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг