Тоғли Қорабоғдаги вазият фалокатга олиб келиши мумкин – Мирзоян
Олам
−
16 Декабрь 2022
3406Арманистон Ташқи ишлар вазири Арарат Мирзоян кеча, 15 декабрь куни Буюк Британиянинг Жанубий ва Марказий Осиё, БМТ ва Ҳамдўстлик бўйича давлат вазири Тарик Аҳмад билан Нью-Йоркда бўлиб ўтган учрашувда Тоғли Қорабоғдаги вазият инсонпарварлик фалокатига олиб келиши мумкинлигини айтди. Бу ҳақда республика Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
“Арарат Мирзоян Жанубий Кавказдаги хавфсизлик билан боғлиқ вазият, шунингдек, Арманистон-Озарбайжон муносабатларини тартибга солиш, Тоғли Қорабоғ можароси атрофидаги сўнгги ўзгаришлар ҳақида ахборот берди. Арманистон томони Озарбайжоннинг Лочин йўлаги бўйлаб ҳаракатланишни тўсиб қўйиши ва ҳаракатни бузиш оқибатларини айтиб берди. Тоғли Қорабоғни газ билан таъминлаш, Арцах (тан олинмаган Тоғли Қорабоғ Республикаси)да гуманитар инқирозга юз тутаётганини ва агар вазият ҳал этилмаса, бу фалокатга олиб келишини таъкидлади”, дейилади хабарда.
Арманистон Ташқи ишлар вазирининг таъкидлашича, Озарбайжон раҳбариятининг ҳаракатлари, жангариларнинг риторикаси ва экстремистик ёндашуви Жанубий Кавказда тинчлик ва барқарорликка эришиш имкониятига жиддий таҳдид солмоқда.
Жорий йилнинг 12 декабрь куни ўзини экологлар деб таништирган бир гуруҳ озарбайжонликлар Арманистон ва Тоғли Қорабоғни боғловчи ягона йўл бўлган Лочин йўлагини тўсиб қўйди. Ереван бу қадамни расмий Баку томонидан тан олинмаган республикада гуманитар фалокат яратишга қаратилган провокация сифатида баҳолади.
Озарбайжон нодавлат нотижорат ташкилотлари (ННТ) вакиллари Қорабоғ вилоятидаги Шуша-Лочин йўлида россиялик ҳарбийларнинг вақтинчалик назорати остидаги ҳудудларни кузатиш тақиқланганини қоралаган митингни ҳамон давом эттирмоқда.
Фаоллар экологик террор, конлардан ноқонуний фойдаланишга қарши шиорлар айтмоқда, Россиянинг Қорабоғдаги ҳарбий контингенти қўмондони Андрей Волков билан учрашишни талаб қилмоқда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь