Тоғли Қорабоғда Россия ва Туркия учун яна бир кузатув маркази қурилади

Олам

image

Россия ва Туркия томонидан ташкил этилган Тоғли Қорабоғда ўт очишни тўхтатиш бўйича кузатув маркази Ағдам вилоятида ҳам пайдо бўлади. Бу ҳақда Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев ЕХҲТ Минск гуруҳининг Франция ва АҚШ вакиллари – Стефан Висконти, Эндрю Шофер ҳамда Россиянинг Озарбайжондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Михаил Бочарников ва ЕХҲТ вакилининг шахсий вакили Анжей Каспшик билан бўлган учрашувда сўз очди.

“Менинг фикримча, бу минтақавий ҳамкорликнинг жуда яхши намунасидир. Бу шунингдек, Туркия ва Россия ўртасида жуда мақбул ҳамкорликнинг рамзи ҳисобланади. Бу аллақачон ҳақиқатга айланган” деди Алиев.

Маълумот ўрнида, жорий йилнинг 9 ноябрь куни Россия ва Озарбайжон Президентлари Владимир Путин, Илҳом Алиев ҳамда Арманистон Бош вазири Никол Пашинян Тоғли Қорабоғдаги ҳарбий ҳаракатларни тўлиқ тўхтатиш тўғрисида қўшма баёнотни имзоладилар.

Кейинчалик Россия ва Туркия Мудофаа вазирликлари ўртасида Озарбайжонда минтақада сулҳ битимига риоя қилинишини назорат қилувчи қўшма кузатув марказини яратиш тўғрисида меморандум имзоланди.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Туркия Қорабоғ

Баҳолаганлар

49

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг