Тоғли ҳудудларда қор кўчиши мумкин
Бу қизиқ
−
11 Март 779 1 дақиқа
Бугун, 11 март куни баъзи тоғли ҳудудларда қор кўчиши мумкин. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар берди.
Қайд этилишича, кундузи ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушади. Шамол секундига 7-12 метр тезликда эсади. Баъзи жойларда секундига 13-18 метргача кучайиши мумкин. Ҳарорат 0-5 даража илиқ бўлиши айтилган.
Пойтахтда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол секундига 3-8 метр тезликда эсади. Ҳарорат 0-2 даража илиқ бўлади.
Шунингдек, тоғ олди ва тоғли ҳудудларда ёғингарчилик кузатилиб, қор ёғиши мумкин. Баъзи жойларга туман тушади. Айрим ҳудудларда қор кўчиш хавфи айтилган.
Бундан ташқари, баъзи жойларда сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин. Шамол секундига 7-12 метр тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 метргача кучайиши мумкин. Ҳарорат 0-5 даража совуқ бўлиши айтилган.