Тоғ қияликларида кореялик сайёҳлар гуруҳи йўқолиб қолди
Олам
−
19 Январь 2020
6270Непалдаги тоғлардан бирида рўй берган кўчки оқибатида жанубий кореялик сайёҳлар гуруҳи йўқолиб қолди. Бу ҳақда Yonhap агентлиги хабар бермоқда.
Дастлабки маълумотларга кўра, воқеа 17 январь куни содир бўлган. Шу куни Жанубий Кореядан ташриф буюрган 11 нафар ўқитувчидан иборат гуруҳ Аннапурна тоғи қияликларига кўтарилишган. Гуруҳнинг бир қисми қочишга мувваф бўлган. Тирик қолган беш нафар сайёҳ хавфсиз жойга етказилган.
“Ҳодиса жойига Жанубий Корея ТИВ вакиллари ва йўқолган туристларнинг оила аъзолари етиб келишган. Ғойиб бўлган ўқитувчиларни қидириш ишлари ҳамон давом этмоқда”, дейилади хабарда.
Сарвар Анвар ўғли
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь