Тижорат банкларида доллар курси 11 200 сўмдан ошди

Жамият 5511
image
-

Хабарингиз бор, Ўзбекистонда 1 долларнинг расмий курси 34,97 сўмга ошиб, 11 минг 33,03 сўмни ташкил этмоқда. Шу сабаб айрим тижорат банклари ҳам доллар курсини кун сайин оширишда давом этяпти.

Бугун, 15 март куни тижорат банкларида доллар курси 11 205 сўмгача кўтарилди. Энди одамлар 1 долларни 11 205 сўмга сотиб олиши ёки 11 150 сўмга сотиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Давлат бюджетидаги прогнозларга кўра, 2022 йилда ушбу валюта курси 11 300 сўмгача кўтарилиши тахмин қилинганди.

Маълумот учун, АҚШ долларининг ўзбек сўмига нисбатан расмий қиймати 3 мартдан буён кўтарилиб келмоқда. 11 март куни илк марта доллар курси 11 минг сўмдан ошди.

Юлдуз Абдурашидова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 252
Рейтинг: 3
t
×