ТИВ: Ўзбекистонликлар ҳалокатига сабаб бўлган ЙТҲ бўйича вазият назоратга олинди

Жамият 1993
image

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Россиянинг турли ҳудудларида ўзбекистонликлар иштирокида рўй берган ҳалокатли ЙТҲлар ҳақида расмий маълумот берди.

Ўзбекистоннинг Қозон шаҳридаги Бош консулхонаси берган маълумотларга кўра, 2020 йилнинг 22 январь куни Нижегород вилояти, Володарск тумани ҳудудидаги М-7 Москва – Нижний Новгород трассасида микроавтобус иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси юз берган. Оқибатда мазкур автотранспорт ҳайдовчиси, Ўзбекистон фуқароси Б.Х. олган тан жароҳатлари натижасида воқеа жойида вафот этган.

Шу куни Челябинск вилояти ҳудудидаги Челябинск-Троицк автомобиль йўлида енгил автомашинанинг юк автомашинаси билан тўқнашиши содир бўлди. Ўзбекистоннинг Екатеринбург шаҳридаги Бош консулхонаси хабар қилишича, ЙТҲ оқибатида енгил автомобилнинг ҳайдовчиси ва барча йўловчилари, жумладан, Ўзбекистон фуқароси В.П. ҳам ҳалок бўлган.

“Ўзбекистоннинг Қозон ва Екатеринбург шаҳарларидаги Бош консулхоналари вазиятни назоратга олишди. Нижегород ва Челябинск вилоятларининг маҳаллий ваколатли органлари билан алоқада бўлиб туришибди. Ҳалок бўлганларнинг жасадларини ватанга юбориш бўйича консуллик-ҳуқуқий ва ташкилий масалаларни ҳал қилиш билан шуғулланишмоқда”, дейилади вазирлик ахборотида.

Сарвар Анвар ўғли
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 27
Рейтинг: 3.1
t
×