ТИВ Тулада ўлдирилган ўзбекистонлик аёл бўйича баёнот берди

Жамият

image

Хабарингиз бор, жорий йилнинг 30 апрель куни Россиянинг Тула вилояти Узловая шаҳридаги супермаркетда ишловчи ўзбекистонлик аёл ваҳшийларча пичоқлаб ўлдирилган эди. Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазирлиги ушбу ҳолат юзасидан баёнот берди.

Унда маълум қилинишича, Ўзбекистоннинг Москва шаҳридаги Элчихонаси Консуллик бўлими томонидан олинган дастлабки маълумотларга кўра, Россия Федерацияси Жиноят кодексининг 105-моддаси 1-қисмида (одам ўлдириш) кўзда тутилган жиноят аломатлари бўйича жиноят иши очилган. Мазкур қотилликни амалга оширганликда гумонланаётган 34 ёшли эркак қўлга олинган.

Консуллик-ҳуқуқий департаменти марҳуманинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик изҳор этди ҳамда Элчихона Консуллик бўлими ушбу мудҳиш ҳодисани марҳуманинг жасадини Сурхондарё вилоятига олиб келишда кўмаклашиш мақсадида назоратда ушлаб турганини маълум қилди.


Мақола муаллифи

Теглар

ТИВ

Баҳолаганлар

75

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг