ТИВ Москвада полициячи отиб ўлдирган ўзбекистонлик ҳақида маълумот берди
Жамият
−
08 Июнь 2019
4260Аввалроқ, Москвада қидирувда бўлган Ўзбекистон фуқароси полиция ходими томонидан отиб ўлдирилгани ҳақида хабар берган эдик.
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Москвада ҳалок бўлган ўзбекистонлик ҳақида маълумот берди.
“Мамлакатимизнинг Россиядаги Элчихонаси Консуллик бўлими Ўзбекистон томонининг сўровига кўра халқаро қидирувда бўлган Ўзбекистон фуқароси Т. С.нинг 2019 йил 7 июнь куни Москва шаҳар “Коптево” ИИБдан қочишга ва полиция ходимининг табел қуролини қўлга киритишга уриниши чоғида отиб ўлдирилганлиги тўғрисида ОАВнинг тарқатган хабарларини тасдиқлади”, дейилади вазирлик хабарида.
Россия ИИВнинг Москва шаҳри бўйича Бош бошқармаси берган маълумотларга кўра мазкур ҳолат юзасидан текширув ўтказилмоқда ва унинг якунлари юзасидан процессуал қарор қабул қилинади.
Қайд этилишича, Элчихона Консуллик бўлими вазиятни назоратга олган.
LiveБарчаси