Полиция ходими қидирувдаги ўзбекистонликни отиб ташлади
Олам
−
07 Июнь 2019
8713Москвада полиция ходими қочишга уринган Ўзбекистон фуқаросини отиб қўйди. Бу ҳақда ТАСС хабар берди.
Ўзбекистонлик эркак “Коптево” ИИБдан қочишга ва полиция ходимининг тўппончасини олиб қўйишга урингани таъкидланяпти.
“Москва шимолидаги “Коптево” ИИБга мастлик аломати бўлган ҳайдовчини олиб келишган. Аммо у кутилмаганда ойнадан сакраб полиция бўлимидан қочишга уринди. Полиция ходими уни қувиб етганда, қочоқ ундан тўппончасини олиб қўйишга уринган. Натижада ИИВ ходими уни отиб қўйган”, дейилади хабарда.
Қайд этилишича, ҳайдовчи йўл-ҳаракати қоидасини қўпол тарзда бузган. “Коптево” ИИБда суҳбат давомида қоидабузар Ўзбекистонда қидирувга берилганини тан олган.
Мазкур ҳолат юзасидан текширув бошланган. Полиция ходими қуролни қонунга мувофиқ қўллагани алоҳида таъкидланган. Текширув натижаларига кўра, процессуал қарор қабул қилинади. Ҳозирда вафот этган шахснинг шахсини аниқлаш ишлари олиб бориляпти.
LiveБарчаси