ТИВ Мисрга боришни режалаштираётган Ўзбекистон фуқароларини огоҳлантирди

Local

image

Миср Соғлиқни сақлаш ва аҳолишунослик вазирлиги мамлакатга ҳаво, денгиз портлари ва қуруқликдаги чегара ўтказиш пунктлари орқали киришда ўзгаришлар бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикасининг Қоҳира шаҳридаги Элчихонаси хабар қилди.

Ташқи ишлар вазирлигига кўра, жорий йилнинг 22 январидан бошлаб Мисрга келган барча фуқаролар Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ёки мамлакат Дори-дармон агентлиги томонидан тасдиқланган коронавирусга қарши вакцина билан эмланганлик тўғрисидаги сертификатларни тақдим этишлари шарт. 12 ёшгача бўлган болалар бундан мустасно.

Қайд этилишича, Sinopharm, Sinovac, AstraZeneca, Sputnik V, Moderna, Pfizer ва Johnson & Johnson вакциналари Мисрнинг ўзида фавқулодда фойдаланиш учун рўйхатга олинган.

Эмланганлик тўғрисидаги сертификатда саёҳатчи келишидан камида 14 кун олдин бир марталик вакцинанинг битта дозасини ёки икки марталик вакцинанинг охирги дозасини олганлигини кўрсатиши керак.


Tags

Rate Count

383

Rating

3

Rate this article

Share with your friends