ТИВ Хитойга бораётганларга огоҳлантириш билан чиқди
Жамият
−
25 Январь 2021
12748Сўнгги кунларда Хитойнинг турли ҳудудларида, жумладан, Пекин шаҳри аҳолиси ўртасида COVID-19 коронавирус инфексияси билан касалланишнинг янги ҳолатлари рўй бергани муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Хитойда бўлиб турган ва мазкур мамлакатга келишни режалаштираётган ватандошларга огоҳлантириш билан чиқди.
Қайд этилишича, Ўзбекистоннинг Хитой Халқ Республикасидаги элчихонаси Хитойда бўлиб турган ва мазкур мамлакатга келишни режалаштираётган ватандошлардан қуйидагиларга эътибор қаратишларини сўрамоқда:
1. ХХР Ҳукуматининг коронавирус тарқалишини тўхтатиш ҳамда касаллик оқибатларини бартараф этиш йўлидаги саъй-ҳаракатлари ва кўраётган чора-тадбирларига қатъий риоя этиш.
2. 2021 йил 19 январдан эътиборан хорижий мамлакатлардан пойтахт Пекинга келадиганлар соғлигини назоратга олиш учун карантин муддати 28 кунгача узайтирилди. Хориждан Хитойнинг бошқа шаҳарлари орқали Пекинга кирмоқчи бўлганлар пойтахтга киришдан олдин ўша шаҳарларда 21 кун карантинда бўлади. Пекинга етиб келгач, уларнинг саломатлиги 7 кун давомида яна кузатувга олинади.
3. Хитойдан Ўзбекистонга қайтиш истагида бўлган ватандошларга “Сиан–Тошкент-Сиан” йўналишида чартер ҳаво қатновларини амалга ошираётган Хитой авиакомпанияси хизматларидан фойдаланиши тавсия этилади. Талабалик гувоҳномасини тақдим этган талабалар учун авиачипта харид қилишда чегирма мавжуд. Авиакомпания вакили: +86 136 6656 9568.
4. Ўзбекистон фуқаролари ХХР ҳудудидан Сеул шаҳрига (Корея Республикаси пойтахти) етиб олиши ва аэропорт транзит ҳудудидан чиқмаган ҳолда ҳафтанинг ҳар жума куни “Uzbekistan Airways” АЖ амалга ошираётган “Тошкент-Сеул-Тошкент” йўналишидаги рейслар орқали Ватанга қайтишлари мумкин. Авиакомпаниянинг Пекин ва Сеул шаҳарларидаги вакиллари:
Тробов Мурод Ҳакимжонович, тел.: +8618401969633 (Пекин)
Абдуллаев Аюбхон Камилович, тел.: +821087186850 (Сеул)
5. Ўзбекистонга қайтган ва ўқишни/меҳнат фаолиятини давом эттириш мақсадида Хитойга қайтишни режалаштираётган ватандошларларга таълим муассасаси/иш берувчи билан боғланиб, ўзларининг Хитойга қайтишлари бўйича маслаҳатлашиб олиш тавсия этилади.
Ўзбекистон Республикасининг Хитойдаги Элчихонаси Консуллик бўлими:
Бобур Яхяев +86 135 1102 4242
Фахриддин Сулейманов +86 155 1004 3355
Ўзбекистон Республикасининг Хитойдаги Элчихонаси масъул ходимлари:
Рустам Назаров +86 138 0122 1452
Акмалхон Олимхонов +86 185 0017 0040
Мансур Ибрагимов +86 135 5220 7848
Сардор Сирожов +86 186 1812 9040
Аваз Камалов +86 178 1070 2707
Ўзбекистон Республикасининг Шанхай шаҳридаги Бош консулхонаси масъул ходими
Азиз Улуғбеков +86 131 2255 5772
Ўзбекистон Республикасининг Гуанчжоу шаҳридаги Бош консулхонаси масъул ходими
Раҳмон Эрназаров +86 186 6485 5747
LiveБарчаси