Финляндиядан 140 нафар ўзбек депорт қилинди
Жамият
−
13 Июль 2019
3392Ўзбекистоннинг Рига шаҳридаги (Латвия) элчихонаси таълим муассасасини тугатганлик тўғрисидаги ҳужжатларни қалбакилиги тўғрисида гумон қилинган Ўзбекистон фуқароларининг Финляндиядан депортация қилинганлиги тўғрисида қатор ОАВларда тарқалган хабарларни тасдиқлади.
ТИВ Матбуот хизматининг маълум қилишича, айни пайтда элчихона вазиятни назоратга олган ҳамда батафсил маълумот олиш учун Финляндиянинг расмий вакиллари билан алоқа ўрнатган.
Консуллик-ҳуқуқий департаменти Латвия, Литва, Эстония, Финляндия ва Норвегия ҳудудида бўлиб турган Ўзбекистон фуқаролари зарур вазиятларда мамлакатнинг Рига шаҳридаги элчихонасига қуйидаги телефон рақамлари орқали мурожаат қилишлари мумкинлигини эслатган: +371 67-32-24-24, +371 67-32-23-46.
LiveБарчаси