Тишлар ғижирлашининг сабаби нима?
Саломатлик
−
24 Май 2019
44065Тишларни ғижирлатиш – тиббиёт тилида – бруксизм деб аталади. Бу организм ўзи идрок этмаган холда жағларни юмиш ва тишларни ғижирлатиш одатидир. Одатда бруксизм инсон ухлаётганда ёки мухим бир нарсага диққатини жалб қилган пайтида кузатилади. Шу сабабли инсон бу қилиғини ўзи сезмаслиги мумкин. Агарда жағларингизда оғриқ бўлса ва тишлар сезгирлигини ошганини, уларни синувчан бўлиб қолганини ва тушиб қолаётганини сезсангиз, демак бруксизм Сизни хам четлаб ўтмабди дегани. Бундай пайтларда бруксизм сабабини аниқлаш ва стоматологга учраш тавсия этилади.
Тишлар ғижирлатишини сабаби қуйидагилар бўлиши мумкин:
• Стресс ва чарчаш;
• Антидепрессантлар қабул қилиш;
• Уйқунинг бузилиши;
• Зарарли одатлар;
• Нотўғри прикус.
Тишларни ғижирлатишнинг энг бош сабабчиси ичакдаги гижжалар бўлиши мумкин деган тахминлар мавжуд. Аммо олимлар бу фикрга қўшилмайди. Уларнинг фикрича тишларни ғижирлатадиган одатингиз бўлса дархол бориб ичак қуртига тахлил топширмасдан, ёмон одатлардан қутилишга, бўшашишга ва турли муаммолардан чалғишга харакат қилиш зарур.
Қуйидаги махсус машқларни бажариш жағ мускулларини бўшаштиради ва тишларни ғижирлатиш одатидан қутулишга ёрдам беради. Оғзингизни худди эснаган сингари катта очинг ва жағ мускулларини иложи борича чўзилишига шароит яратинг. Оғзингизни юмиб, остки жағингиз билан хар икки ёнга 10 мартадан қимирлатинг. Оғзингизни 8-10 марта катта очиб ёпинг.
Агар тишлар гижирлатишининг сабаби стресс ва нотинчлик бўлса, унда психологга мурожаат қилинг.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь