Тинчлик учун Украинанинг НАТОга қўшилишдан бош тортиши етарли эмас – Медведев

Олам

image

Украинанинг НАТОга қўшилишдан бош тортиши тинчликка эришиш учун зарур, аммо етарли шарт эмас, Россиянинг хавфсизлик кафолатлари зарур. Бу ҳақда кеча, 26 август куни Россия Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Дмитрий Медведев Франциянинг LCI телеканалига берган интервьюсида айтган.

“Шимолий Атлантика иттифоқида иштирок этишдан бош тортиш ҳозир тинчликка эришиш учун зарур, аммо етарли шарт эмас.  Хавфсизлик кафолатларини ишлаб чиқиш керак. Кафолатлар ишлаб чиқилиши, келишувга эришилиши, барча томонлар муҳри босилиши операцияни тўхтатиш учун етарли шарт бўлади”, дейди Медведев.

Шунингдек, Хавфсизлик кенгаши раҳбари ўринбосари Россия музокараларга тайёр эканини, Украина расмийлари эса саммит ўтказилиши тарафдори бўлган ҳолда уларни рад этганини қўшимча қилган.

 "Уларга мамлакатимиз Президенти ҳам, ушбу музокараларнинг бошқа иштирокчилари ҳам бундай учрашув фақат маълум шартлар остида бўлиши мумкинлигини айтишган", дейди у.

Эслатиб ўтамиз, Медведев телеканалга берган интервьюсида Украинадаги “махсус ҳарбий операция” Учинчи жаҳон урушининг олдини олиш мақсадида амалга оширилаётганини иддао қилган

Фарангиз Салимова.


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

173

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made