“Тинчлик режаси”: ЕИдагилар Уиткоффга психиатрга боришни маслаҳат берди

Олам

image

Россиянинг музлатилган активларидан фойдаланиш усули, АҚШ Президенти Дональд Трамп таклиф қилган Украинадаги урушни тўхтатиш бўйича “тинчлик режаси”да кўрсатилганига кўра, Евроиттифоқнинг ушбу маблағлардан Киевга “репарацион кредит” ажратиш режаларига тўсқинлик қилиши мумкин. Бу ҳақда “Politico” нашрининг Европа таҳририятига бир нечта европалик амалдорлар ва дипломатлар анонимлик шарти билан маълум қилди.

Брюсселдаги ЕИнинг юқори лавозимли амалдорининг айтишича, Трампнинг Европада сақланаётган Москва активларини тасарруф этишга ҳеч қандай ҳуқуқи йўқ. ЕИга аъзо мамлакатлардан бирининг ҳукумат амалдори эса “тинчлик режаси”дан қаттиқ норози бўлиб, ўз эътирозини “жуда ёрқин ҳақоратли сўз” билан ифода этган.

Яна бир юқори мартабали Европа Иттифоқи амалдорига кўра, ушбу режанинг асосий муаллифларидан бири деб хабар қилинган Трампнинг махсус вакили Стивен Уиткофф “психиатрга мурожаат қилиши керак”.

“Европаликлар украиналиклар манфаати учун активлардан қандай фойдаланиш бўйича ҳаётий ечим топишга жон-жаҳди билан ҳаракат қилмоқда, Трамп эса бундан фойда кўришни истаяпти. Бу таклиф, эҳтимол, ҳамма томондан рад этилади”, деб ёзади “Politico” собиқ француз амалдорининг сўзларини келтириб. 

У Трамп режасининг ушбу бандини “жуда можароли” деб атади.

Трамп режаси туфайли Бельгияни ишонтириш янада қийинлашади

ЕИ Украинага музлатилган Россия активлари гарови остида беришни истаган “репарацион кредит” фақат уруш тугагач ва Россия етказилган зарарни қоплашга рози бўлганидан кейин Украина томонидан қайтарилади. Шу ҳолда Еврокомиссия маблағни Бельгиядаги Euroclear'га қайтаради ва Россия улардан яна фойдалана олади. Кредит тахминан 140 млрд евро (яъни 162 млрд доллар) бўлиши кутилмоқда – бу Украина учун 2026–2027 йиллардаги “зарур молиявий эҳтиёжлар” деб баҳоланган миқдор.

ЕИнинг октябрь ойи саммитида Бельгия Бош вазири Барт де Вевер агар ЕИнинг қолган аъзолари Бельгия билан хавфларни бўлишмаса, Россиянинг музлатилган активларидан фойдаланиш ташаббусини қўлламаслигини айтган. Ўшанда мамлакатлар Бельгияни ҳимоя қилиш зарурлигига рози бўлиб, активлар тақдирини ЕИ декабрь саммитида (18–19 декабрь) ҳал қилишга келишган.

Эндиликда, бир европалик амалдорнинг айтишича, Трамп режаси активлардан фойдаланиш бўйича АҚШ босими туфайли “репарацион кредитни беришга янада қарши аргумент”га айланиши мумкин. Агар кредит барибир берилса, у ҳолда Россияга уни қайтариш масъулияти Европа мамлакатларига тушади.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Европа Дональд Трамп Европа Иттифоқи Украина Стивен Уиткофф

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг