Тинч океанида икки ой сузган “Робинзон” қутқарилди (видео)
Олам
−
18 Июль 2023
15215Тинч океанида сиднейлик денгизчи Тим Шеддок ва унинг ити Билла бўрондан кейин бир неча ойлик океандаги "саёҳати"дан сўнг қутқарилди. Бу ҳақда “9News” нашри хабар берди.
Келтирилишича, 51 ёшли Тим Шеддок ва унинг ити Билла уч ой олдин Мексикадан Франция Полинезиясига йўл олган. Бироқ бир неча ҳафта ўтгач, уларнинг қайиғи бўрон пайтида жиддий шикастланган. Икки ой давомида улар озиқ-овқат учун хом балиқ ва ичимлик учун ёмғир сувидан фойдаланган. Икки ой ўтгач, денгизчининг қайиғини балиқчи траулерни кузатиб бораётган вертолётдагилар кўриб қолган. Шеддок топилганида, у соғлом ва яхши кайфиятда бўлган.
“Денгизда оғир синовларни енгиб ўтдим. Энди дам олишим ва яхши овқатланишим керак”, деган Шеддок.
Шеддокка масъул шифокор денгизчи ва итининг соғлиғи яхшилигини маълум қилди.
LiveБарчаси