Тилла кавлаш пайтида 40-50 кишини тупроқ босиб қолгани айтилмоқда
3-саҳифа
−
17 Ноябрь 2021
17878Бугун, 17 ноябрь куни ижтимоий тармоқларда Навоий вилоятининг Зарафшон шаҳрида тилла қумини кавлаш пайтида 40-50 кишини қум босиб қолгани ҳақида хабарлар тарқалди. Бунга Фавқулодда вазиятлар вазирлиги муносабат билдириб, қуйидагиларни маълум қилди.
Қайд этилишича, ҳолат юзасидан дастлабки суриштирув ишлари олиб борилган ва 40-50 кишининг қум босиб қолганлигига оид маълумот ўз исботини топмаган.
Бироқ, жорий йилнинг 13 ноябрь куни Навоий вилоятида қум босиб қолиши оқибатида ўлим юз бериш ҳолати содир бўлган. Соат тахминан 22:00 да Конимех туманида жойлашган Лолазор номли чўл ҳудудида бир гуруҳ фуқаро тупроқ таркибидан тилла қумларини кавлаб олиш билан шуғулланган ва кутилмаганда қум остида қолган. Оқибатда 4 нафар фуқаро ҳаётдан кўз юмган.
Хабарга кўра, суриштирув ишлари давом эттирилмоқда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь