TikTok АҚШ ҳукумати билан судлашмоқчи
Олам
−
25 Апрель
2568TikTok ижтимоий тармоғи АҚШда унга таҳдид солаётган тақиқни жангсиз қабул қилмоқчи эмас. Бу ҳақда кеча, 24 апрель куни АҚШ Президенти Жо Байден Хитойнинг TikTok эгаси – ByteDance концернига бир йил ичида Америка бизнесини сотиш мажбуриятини юклаган қонунни имзолаганидан кейин, онлайн-платформа раҳбари Шоу Цзи Чу маълум қилди.
“Ишончингиз комил бўлсин, биз ҳеч қаерга бормаймиз. Бизда фактлар ва Конституция мавжуд, биз яна ғалаба қозонишни кутмоқдамиз. Адашманг, бу тақиқ. TikTok’ни тақиқлаш, сизга ва овозингизга тақиқ", дейди TikTok раҳбари.
Шоу Цзи Чу компания ўз ҳуқуқлари учун судларда кураш олиб боришига ишонтирди.
АҚШ Конгресси томонидан қабул қилинган ва Президент томонидан имзоланган қонун ByteDance компаниясини ижтимоий тармоқни ХХР юрисдикциясига кирмайдиган бошқа эгасига ўтказиш мажбуриятини юклайди. Агар бу бир йил ичида амалга ошмаса, дастур Қўшма Штатларда тақиқланиши мумкин.
TikTok’нинг тақиқланиши Қўшма Штатлар миллий хавфсизлигига таҳдид билан боғлиқ. АҚШдаги танқидчилар ижтимоий тармоқни Хитой ҳукуматига яқинликда ва фойдаланувчиларнинг шахсий маълумотларидан ноқонуний фойдаланганликда айбламоқда. TikTok раҳбарияти барча айбловларни рад этади.
Илгари TikTok унинг эҳтимолий тақиқланишини сўз эркинлигига ҳужум деб атаган эди. Бироқ, бу қонуннинг бошқа танқидчилари ҳам бор. Масалан, демократ сенатор Рон Уайден ҳам бундан АҚШнинг бўлажак ҳукумати америкаликларнинг сўз эркинлигини чеклаш учун фойдаланиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди. Америка фуқаролик эркинликлари иттифоқи бутун дунё бўйлаб кўчирилиши мумкин бўлган "ижтимоий тармоқларни ҳукумат томонидан ҳаддан ташқари назорат қилиш" учун хавфли прецедент борлигини айтди.
Ҳуқуқий экспертларнинг таъкидлашича, агар TikTok судга мурожаат қилса, Қўшма Штатлар ушбу хизмат миллий хавфсизлик ёки бошқа муҳим ҳукумат манфаатларига таҳдид солаётганини исботлаши керак бўлади. Расмийлар, шунингдек, қонун TikTok учун махсус ишлаб чиқилганлигини исботлашлари керак.
Қўшма Штатларда 170 миллион киши ушбу ижтимоий тармоқдан фойдаланади, бу мамлакат аҳолисининг қарийб ярмини ташкил қилади.
LiveБарчаси