Тихановская Беларусдаги вазиятга халқаро ҳамжамият аралашуви кераклигини айтди

Олам 2543
image

Беларусь Президентлигига собиқ номзод Светлана Тихановская республикадаги инқирозли вазиятдан чиқиш учун халқаро ҳамжамиятнинг зудлик билан аралашуви зарурлигини айтди.

"Беларусдаги вазият халқаро тезкор эътиборни талаб қилади. Тинчлик намойишчилари ноқонуний равишда ҳибсга олинган, калтакланган, зўрланган, намойишчиларнинг бир қисми ўлган", деди Тихановская.

Тихановскаянинг сўзларига кўра, Беларусь ҳокимиятининг хатти-ҳаракатлари "барча халқаро нормаларга" зиддир. Тихановская Беларусь инсоннинг ҳуқуқларини ҳурмат қилиш мажбуриятини олганлигини эслади.

"Агар ушбу мажбуриятлар бажарилмаса, халқаро ҳамжамият кескин муносабат билдириш ҳуқуқига эга эканлигини англатади.

Биз, беларусликлар қонун устуворлиги, демократик тамойиллар ва тинч мулоқотга содиқлигимизни бир неча бор намойиш қилдик", деди Тихановская.

У мухолифатнинг ҳокимият билан мулоқот қилиш учун илгари сурган бир нечта талабларини санаб ўтди, масалан, зўравонликни тўхтатиш, барча сиёсий маҳбусларни озод қилиш ҳамда республикада эркин ва адолатли сайловлар ўтказиш.

Тихановская Беларусь ҳокимиятига нисбатан халқаро таъсирни республиканинг ички ишларига аралашиш деб билмаслигини таъкидлади. 

"Шуни эътироф этиш керакки, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ички ишларга аралашиш эмас. Бу инсон қадр-қиммати масаласидир", деди у.

Маълумот учун, Светлана Тихановская жорий йилнинг 9 август куни Беларусь президентлиги учун ўтказилган президентлик сайловида олтинчи марта бу лавозимга даъвогар бўлган Александр Лукашенконинг асосий рақиби бўлди. Сайловнинг расмий эълон қилинган натижасига кўра, Лукашенко 80 фоиздан кўп овоз олди. Тихановская эса 10 фоиздан кўп овоз тўплади.

Сайлов ўтказилган куни кечаси Беларусдаги шаҳарларда Лукашенкога қарши намойишлар бошланди. Бу намойишлар бир ойдан ошиқ вақтдан бери давом этяпти.https://qalampir.uz/news/belarusdagi-prezidentlik-saylovining-yakuniy-natizhasi-e-lon-k-ilindi-24428

Бир неча кун аввал, Беларусь Президентлигига собиқ номзод Светлана Тихановская амалдаги давлат раҳбари Александр Лукашенко ҳокимиятни тинч йўл билан топширса, мухолифат унинг хавфсизлигини таъминлашини маълум қилганди.

Рушана Султонова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 41
Рейтинг: 3.1
t
×