Тихановская Беларусда намойишлар қачон қайта бошланишини маълум қилди

Олам

image
0:00
0:00
download

Беларусь мухолифати етакчиси, президентликка собиқ номзод Светлана Тихановская Республикада намойиш иштирокчиларининг “баҳорги фаолияти” 25 мартда қайта бошланишини кутмоқда. Бу ҳақда Тихановская “Украинформ” билан суҳбатда айтиб ўтган.

“25 мартдаги Озодлик кунига бағишланган акциянинг формати ҳозирча маълум эмас. Аммо бу баҳорги фаолиятнинг бошланиши бўлади”, дейди Тихановская.

Шу билан бирга, сиёсатчининг сўзларига кўра, ҳозир Беларусдаги воқеалар қандай ва қанчалик тез ривожланиб боришини баҳолаш қийин.

Тихановскаянинг таъкидлашича, бунга бир вақтнинг ўзида кўплаб омиллар, шу жумладан мамлакат иқтисодий ҳолати, амалдорлар ва хавфсизлик идоралари ходимларининг кайфияти, беларусларнинг ҳаракатлари, Европа давлатлари ва дунё ҳамжамиятининг муносабати таъсир кўрсатиши мумкин.

Мухолифат етакчисининг фикрича, жараённинг қандай боришига ҳатто коронавирусга қарши кўрилган чоралар ва об-ҳаво ҳам таъсир қилади.

Маълумот ўрнида, 2020 йил 9 августда Беларусда бўлиб ўтган президентлик сайловида 80,1 фоиз овоз тўплаган Александр Лукашенко олтинчи марта ғалаба қозонди. Шундан сўнг, Лукашенконинг ғалабасидан норози бўлган аҳолининг мамлакат пойтахти Минск ва бошқа минтақалар бўйлаб тартибсизлик ва намойишлари бошланиб кетди.

Тарқоқлик пайтида хавфсизлик кучлари махсус воситалар ва жиҳозлардан фойдаланди. Расмийлар уч нафар намойишчининг ўлимини тасдиқлаган.

Намойишлар аста-секин ўз хусусиятини маҳаллий ва кичик сонга ўзгартирди. Жорий йилнинг 11 февраль кунига келиб эса Беларусь Давлат хавфсизлик қўмитаси мамлакатдаги вазият барқарорлашгани ва авжига чиққан норозилик намойишлари деярли тугагани тўғрисида хабар берди.

Мухолифат раҳбари Светлана Тихановская эса Беларусь Президенти сайловида ғолиб бўлганини таъкидлаб келмоқда. У айни дамда Латвияда бўлиб турибди. Лекин Беларусга қайтишни ҳамда баҳорда қайта намойишлар бошлашни режалаштирган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

46

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг