Tiffany акциядорлари LVMH билан бирлашишга рози бўлди

Олам

image

Американинг Tiffany & Co. компанияси акциядорлари Франциянинг LVMH компанияси билан бирлашишни маъқуллади. Бу ҳақда Америка компаниясига асосланиб хабар берилган. 

"Акциядорларнинг навбатдан ташқари йиғилишида 99 фоиздан ортиқ овозлар битимни якунлаш учун берилган", дейилган хабарда.

LVMH ва Tiffany 2019 йилнинг ноябрида савдо бўйича келишиб олган. Битим 15,8 миллиард долларга баҳоланган. Бирлашишни жорий йилнинг 24 августида якунлаш режалаштирилган эди, аммо бу вақтга қадар регуляторлар битимни маъқулламаган. Энди уни 2021 йил бошида якунлаш кутилмоқда.

Маълумот ўрнида, Франциянинг LVMH компанияси Louis Vuitton, Givenchy, Guerlain, Kenzo, Moet & Chandon, Hennessy ва бошқа савдо маркаларига эгалик қилади. Американинг Tiffany & Co. компанияси эса заргарлик буюмлари, қимматбаҳо маҳсулотлар ва бошқа аксессуарлар ишлаб чиқаради.


Мақола муаллифи

Теглар

LVMH Tiffany

Баҳолаганлар

18

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг