Дунёнинг энг бой одами бир кунда 11,2 млрд доллар йўқотди

Олам

image

Дунёнинг энг бой одами бўлиб турган Бернард Арно АҚШда дефольт эълон қилиниши хавфи туфайли бир кунда 11,2 миллиард доллар йўқотди. Бу ҳақда “Bloomberg” хабар берди

Маълум қилинишича, Louis Vuitton сумкалари, Moet & Chandon шампан винолари ва Christian Dior либослари каби машҳур брендларни ўз ичига олган LVMH ҳолдинги эгаси Бернард Арно Парижда компания акциялари қийматининг беш фоизга тушиб кетиши оқибатида бир кун ичида 11,2 миллиард доллар йўқотган. Таққослаш учун, бу миқдор Тожикистон (10,5 миллиард доллар), Қирғизистон (11,05 миллиард доллар) ва Сурия (11 миллиард доллар) каби давлатларнинг бир йиллик ялпи ички маҳсулоти билан тенг демакдир. 

Шунга қарамай, Арнонинг бойлиги ҳали ҳам 191,6 миллиард долларга тенг бўлиб турибди. Бироқ энди унинг бойлиги билан Илон Маскники ўртасидаги фарқ 11,4 миллиард долларгача қисқарди. 

Дунёда қимматбаҳо буюмларга бўлган талаб АҚШда кутилаётган эҳтимолий дефольт хавфи туфайли пасайгани ва натижада шу соҳадаги копаниялар акциялари қиймати ҳам тушгани маълум қилинган. Европа компаниялари мазкур тенденция фонида 30 миллиард доллар йўқотган.


Мақола муаллифи

Теглар

LVMH Бернард Арно

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг