Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлигига раҳбарлар тайинланди

Local

image

Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлигининг раҳбарлари тайинланди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг Telegram’даги “Huquqiy axborot” канали хабар берди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарори билан:

  • Алишер Казакович Инаков Ўзбекистон Республикаси Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлигининг директори этиб;
  • Баҳодир Каримович Каримов Агентлик директорининг тиббий-ижтимоий масалалари бўйича биринчи ўринбосари этиб;
  • Ғайрат Хабибуллевич Исроилов Агентлик директорининг молиявий-иқтисодий ва қурилиш масалалари бўйича ўринбосари этиб тайинланди.

Tags

Rate Count

28

Rating

2.9

Rate this article

Share with your friends