The Broad музейига асос солган миллиардер вафот этди 

Олам 1040
image
-

АҚШнинг Лос-Анжелес шаҳрида 87 ёшли миллиардер, филантроп, замонавий санъат коллекционери ва тадбиркор Эли Броуд вафот этди. Бу ҳақда "Reuters" хабар берган.  

Броуднинг бойлиги 6,9 миллиард долларга баҳоланмоқда. У Forbes Real-Time'нинг энг бой америкаликлар рўйхатида 85-ўринни эгаллаган. 

Таъкидланишича, Броуд узоқ давом этган хасталикдан сўнг, Седарс-Синай тиббиёт марказида вафот этган. 

Броуд 1933 йилда Нью-Йорк штатида туғилган ва кейинчалик Детройтга кўчиб ўтган. Миллиардер мутахассислиги бўйича бухгалтер бўлган, у кўчмас мулк ва суғурта билан шуғулланган. 

Миллиардер Лос-Анжелесни ривожлантиришга улкан ҳисса қўшган, масалан, The Broad музейига асос солган. Музейга кириш текин. Унда икки мингта бадиий асар намойиш этилади.

Рушана Султонова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 8
Рейтинг: 3.3
Теглар
t
×