Тезликни оширганлик учун жарима камайтирилиши мумкин
Жамият
−
23 Сентябрь 2021
13219Ўзбекистонда транспорт воситалари ҳайдовчиларининг белгиланган ҳаракат тезлигини ошириб юбориши учун жаримани камайтириш таклиф қилиняпти. Бу ҳақда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси матбуот хизмати хабар берди.
Кеча, 22 сентябрь куни “Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонуни лойиҳаси Ўзбекистон Халқ демократик партияси фракцияси йиғилишида муҳокама қилинган.
Қонун лойиҳасида фуқароларнинг эътирозларига сабаб бўлаётган айрим ҳуқуқбузарликлар учун жармалар миқдори пасайтирилиши белгиланган. Бироқ, ХДП депутатлари қўшимча таклиф билдирган.
Жумладан, лойиҳада Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 128-3-моддаси (Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг белгиланган ҳаракат тезлигини ошириб юбориши) иккинчи қисми санкциясидаги жарима миқдорини базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баравари (ҳозирда 5 баравар) қилиб белгилаш бўйича таклиф билдирилган.
Шунингдек, жарималар аҳолининг реал даромадларидан келиб чиқиб белгиланиши бўйича яна бир қатор таклифлар илгари сурилган.