Тезкор: Миллиардер Алишер Усмоновнинг уйларида тинтув бошланди
Олам
−
21 Сентябрь 2022
51453Германия Федерал жиноий полиция бошқармаси ва солиқ текшируви департаменти ходимлари россиялик миллиардер Алишер Усмоновга тегишли бўлган Мюнхен яқинидаги бир қанча мулкларда тинтув ўтказди. Бу ҳақда “Spiegel.” Нашри хабар бермоқда.
Нашрнинг ёзишича, ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари Усмоновга тегишли бўлган бир нечта мулкни тинтув қилмоқда. Хусусан, унинг Бавариядаги уйига бостириб кирилган. Мюнхен прокуратураси вакилининг айтишича, тинтувларда 250 нафар полициячи иштирок этган, жами 24 та объект тинтув қилинган.
Рейддан мақсад Усмоновга нисбатан ташқи савдо қонунчилигини бузганлик, жиноий даромадларни легаллаштириш ва солиқ тўлашдан бўйин товлашда гумон қилиниб, илгари ёпилган ишлар бўйича далилларни излашдан иборат.
Россиянинг Украинага қарши уруши бошланганидан сўнг, Усмонов Европа Иттифоқи санкциялари рўйхатига киритилган ва ҳозир хорижда. Хавфсизлик ходимларига уни Ўзбекистондалигини гумон қилмоқда.
Сўнгги бир неча ой ичида Оғир жиноятчилик ва уюшган жиноятчиликка қарши кураш бошқармаси Усмонов фаолиятига алоқадорлиги айтилаётган банклардан пул ювишда гумон қилинган 100 га яқин хабарларни тўплаган. “Spiegel” маълумотларига кўра, 2014-2022 йилларда Усмонов умумий қиймати 555 миллион еврога яқин даромад ва совға солиқларини тўлашдан бўйин товлаган. Вақти-вақти билан у Мюнхеннинг гавжум Богенҳаузен туманида истиқомат қилган.
"Панама ҳужжатлари" фош қилинганидан сўнг, тадбиркор мураккаб оффшор тузилмалар ва ноаниқ компания холдинглари орқали катта активлар ва капитал даромадларини яшириши мумкинлиги маълум бўлди. Масалан, Усмонов Виржиния оролларида рўйхатдан ўтган компаниянинг ҳаммуаллифи ҳисобланади. 2014 йилда у ерда бошқа тадбиркор ўз мулкининг бир қисмини сотиб олди ва Усмонов шунга кўра Германия бюджетига юзлаб миллион евро солиқ тўлаши керак, бироқ у буни қилганми ёки йўқ, номаълум. Шунингдек, Усмонов Россиядаги ўз акцияларидан катта дивидендларни Германия солиқ идораларидан яшириши мумкин эди.
Алишер Усмонов АҚШ, Буюк Британия ва Европа Иттифоқи санкциялари остида. У Россиядаги олтинчи бой, Металлоинвест ва Мегафон компанияларининг эгаси. Унинг бойлиги санкциялар жорий қилинганидан кейин 21,6 миллиард доллардан 18,9 миллиард долларга тушиб кетди. Аввалроқ Германия Усмоновнинг 750 миллион долларлик Дилбар суперяхтасини ҳибсга олган эди.
Баҳорда Усмонов Европа Иттифоқининг Россиянинг Украинага бостириб киришига жавобан унга нисбатан қаттиқ санкциялар қўллаш қарори устидан шикоят қилган. Усмонов 29 апрель куни ЕИ Бош судига апелляция аризаси билан мурожаат қилиб, судьялар якуний қарорга келгунига қадар санкцияларни тўхтатиб туришни сўраган.
Қайд этилишича, Европа Иттифоқининг санкциялари бўйича суд жараёни бир неча йил давом этиши ва камдан-кам ҳолларда улар қаратилган шахсларнинг ғалабасига олиб келиши мумкин. Хусусан, қочоқ Украина собиқ президенти Виктор Янукович ва унинг ўғли 2014 йилдан бери, ҳаттоки уларни 2020 йилги санкцияларга киритиш бўйича судларда ғалаба қозонганидан кейин ҳам Европа Иттифоқининг санкциялар рўйхатида қолмоқда.
16 сентябрь ҳолатига кўра, Германия камида 4,88 миллиард евролик Россия активларини музлатиб қўйган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь