Тез орада Ерга автомобиль катталигидаги сунъий йўлдош қулайди
Олам
−
19 Июль 2023
15498Беш йилдан буён Ер орбитаси бўйлаб учаётган Aeolus шамол сунъий йўлдоши тез кунларда Ерга қулаши мумкин. Бу ҳақда Европа Космик Агентлиги (ЕКА) ўзининг расмий саҳифасида хабар берди.
Aeolus сунъий йўлдоши тадқиқот миссияси ва янги технологияларни намойиш қилиш учун ишлаб чиқилган бўлсада, шу қадар муваффақиятли бўлдики, Европанинг етакчи метеорология марказларига маълумотларни тақдим этиб, глобал об-ҳаво прогнозларини сезиларли даражада яхшилади.
Ҳозирда сунъий йўлдош кунига тахминан 1 км қулаб тушмоқда ва унинг тушиши кун сайин тезлашяпти. Кеманинг коинотга учирилганига 5 йил бўлди ва бу белгиланган муддатдан анча кўп. Лекин Aeolus’нинг ёқилғи захираси деярли тугаган. Энди тортишиш кучи ва Ер атмосфераси 1,3 тонналик йўлдошни 320 км баландликдан пастга тортмоқда.
Йўлдошнинг катта қисми 80 км баландликка етганда ёниб кета бошлайди, аммо бир нечта бўлаги ергача етиб келиши мумкин. Агентлик кеманинг ерга қулаш вақтида Германиядаги космик операциялар марказидан туриб йўлдошни бошқариш учун қолган ёқилғидан фойдаланишни режалаштиряпти.
"Бизнинг муҳандис ва мутахассисларимиз Aeolus’га ёрдам бериш учун бир қатор операцияларни ишлаб чиқди ва унинг ерга қайтишини хавфсизлантиришга ҳаракат қиляпти", деди Aeolus парвоз директори Исабел Рожо.
Aeolus Ер атмосферасига қачон киришини аниқ айтиш қийин. Кўп нарса қуёш фаоллигига боғлиқ. Қуёш чақнашлари жараённи тезлаштириши мумкин. Космик об-ҳавода зарядланган зарралар Ер атмосферасини иситади. Бу пастдаги зичроқ ҳавонинг кўтарилишига олиб келади, бу эса Aeolus`даги атмосферанинг тортишиш кучини оширади. Аксинча, қуёш фаоллигининг нисбатан тинч даври Aeolus`нинг қулаш вақтини бироз кечиктириши мумкин.
“Биз ҳозир ва келажакда космик хавфсизлик ва барқарорлик учун янги стандартни ўрнатадиган ушбу саъй-ҳаракатлар билан муваффақиятга эришишимиз мумкинлигига аминмиз”, деди миссия менежери Томмасо Парринелло.
Эслатиб ўтамиз, Ғарбий Австралиянинг Перт шаҳридан 250 км узоқликда жойлашган Green Head соҳилидан номаълум космик объект топилди.
Севара Ҳусниддинова
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь